Қирғизистонда ўқиётган ўзбекистонлик 18 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 18 ёшли Севинч Бахрамова (Шерзод қизи) Жалолобод давлат университетининг филология факултетида таҳсил олиб келмоқда. Қашқадарёлик қиз шу йил 3 май куни Ўзбекистондан кетган ва бедарак йўқолган. Қизнинг 58 ёшли бувиси Жалолобод ИИБга мурожаат қилиб, неварасини топишда ёрдам сўраган.
Хабар қилинишича, қиз Жалолобод туманидаги “Спутник” микрорайонида яшаб келган. Қизнинг бўйи 160-165 сантиметр, қорачадан келган, озғин, сочлари қора (узунлиги 30 см), кўзлари жигарранг, чап елкасида доғи бор.
Йўқолган фуқаро ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102, (03722) 5-28-31, 7-03-44, (00224) 95-15-15, (0773) 00-08-02 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.