Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 9 минг доллар пора олган аёл ушланди.
Маълум бўлишича, тошкентлик аёл танишлари орқали икки нафар фуқарони институтга киритиб қўйишини айтиб, ушбу хизмат учун 9 минг доллар сўраган. Аёл пойтахтдаги 260-сонли мактабда пулларни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.