Маълум бўлишича, Мирзиёеванинг ушбу иш доирасидаги илмий раҳбари иқтисодчиларга яхши таниш бўлган Владимир Львович Квинт бўлган ва унинг иши қабул қилинган.
Бу сўзлар ортида кўп йиллик тинимсиз меҳнат ётибди ва шу боис, бу кун мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди, – дейди Мирзиёева.
У шунингдек, диссертацияни ҳимоя қилиб бўлгач кўплаб табриклар ва тилаклар билдирилганини маълум қилди.
Улар орасида мен учун энг муҳими — дадамнинг эътирофлари. Мен учун бу жуда қадрли, чунки ишим айнан уларга бағишланган эди, – дея қўшимча қилди у.