ДХХ томонидан коррупцияга қўл урган шахсларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ана шундай тадбирларнинг бирида Хоразмда мансабдор ушланган. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори кам таъминланган оилалар учун субсидия ажратилиши учун 10 млн сўм сўраган. Таъкидланишича, мансабдор ишлаб чиқариш кооперативида фаолият юритувчи 67 нафар фуқаро учун 122,5 млн. сўм субсидияни давлат бюджетидан ажратиб берилиши учун юқоридаги пулни талаб қилган. У айтилган пулни олаётганда ушланган.
Шунингдек, пойтахтда адвокат бўлиб ишловчи аёл суд қарорига кўра банк ҳисобига ўтказилган ҳовли-жойни суд тизимида ишловчи таниши орқали қайтариб олиб беришни ваъда қилган. Лекин аёл ушбу хизмат учун 40 минг доллар сўраган. Аёл айтилган пулнинг тенг ярмини олаётган вақтда қўлга олинган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.