Аввалроқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани учун мамлакатимизда 18 ёшдан ошганларга кўнгилли равишда бепул вакцина қилиниши ҳақида хабар қилинган эди. Бугундан бошлаб Тошкент аҳолиси савдо марказлари ва супермаркетларда вакцина олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Энди шаҳарликлар “Корзинка” савдо тармоғига кириб ҳам ўзбек-хитой препарати ZF-UZ-VAC2001 ни олишлари мумкин. Эмланиш уч босқичда амалга оширилади. Уларнирг ҳаммаси бепул. Фуқаро кейинги уколларни ўз ҳудудидаги поликлиникаларда олиши керак бўлади. Фуқаро вакцинани олгандан кейин унга шахсий маълумотлар, кейинги уколни қачон олиши кераклиги акс этган махсус белгини қабул қилиб олади.
Таъкидланишича, Россия вакцинаси етишмовчилиги сабабли супермаркетларда улар ҳозирча йўқ. Лекин ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ҳам самарадорликда ундан қолишмаслиги билдирилмоқда. Бундан ташқари, бир қатор мансабдор шахслар айнан ушбу вакцинани қабул қилди.