Самарқандда ўқув маркази раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар сўради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳридаги хусусий ўқув маркази раҳбари Б.А. фуқаро Р.Ш.ни Тошкент тиббиёт академиясига 7 минг доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган. Шундан сўнг Р.Ш. ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тадбир давомида ўқув маркази раҳбари ҳамда унинг шериги ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.