Журналистлар ҳокимдан совға сифатида дўппи қабул қилди. Ҳокимият матбуот хизмати томонидан тадбир суратлари эълон қилинди.
Маълумотда журналистларга дўппидан ташқари фаҳрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари ҳам берилди. Таъкидлаш жоиз, тармоқ фойдаланувчилари ҳокимнинг дўппи ҳақидаги ғоясини кулгу билан қабул қилди. Фойдаланувчилар ҳоким шу йўл орқали журналистлар устидан кулган деган фикрни ўртага ташламоқда.