Сурхондарё вилояти Денов туманида 4 ёшли қизчанинг қулоғидаги зираклар ўғирланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 май куни соат 09.30 ларда мактаб ўқувчиси М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, 4 ёшли Л.Муҳаррамхонни уйига олиб борган. Сўнгра Азиза Муҳаррамхонга 4 дона уйқу дори бериб, уҳлатиб қўйган. Азиза қизнинг уҳлаб қолганидан фойдаланиб, қулоғидаги 700 минг сўмлик зиракни ечиб олган.
Шу йилнинг 26 май санасида Азизага нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.