Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академияси илмий даража ва унвонга эга педагог-кадрларни
танлов асосида ишга таклиф этади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академияси чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган, олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун қўйилган малака талабларига (охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган, хорижий тил бўйича амалдаги сертификати мавжуд) ҳамда илмий даража ва унвонга эга (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга) педагог-кадрларни қуйидаги фанлар бўйича танлов асосида ишга таклиф қилади:
- хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, дарий, хитой, турк, урду, форс, араб, ҳинд, корейс, япон);
- ўзбек тили ва адабиёти;
- халқаро ҳуқуқ;
- фуқаролик процесси;
-маъмурий ҳуқуқ;
- иқтисодиёт назарияси;
- социология;
- мантиқ;
- диншунослик;
- психология;
- давлат ва ҳуқуқ назарияси;
- конституциявий ҳуқуқ ва инсон хуқуқлари;
- божхона ҳуқуқи;
- фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процесси.
Академияда ишлашни хоҳловчи, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 2021 йилнинг 25 июлига қадар ДХХ Академиясига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй манзилига) ёки 71-252-92-30 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.