Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги шифохоналарнинг бирида шифокор ва бемор ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди.
Видеода шифокор маст эканлиги ва шу сабабга кўра бемор қабул қилмаётгани айтилган. Таъкидланишича, видео тарқалгач маъсуллар ушбу ҳолатни ўрганган. Унинг натижасига кўра шифокор Н.Э. маст бўлмагани аниқланган. У бир кун олдин навбатчилик қилган ва чарчагани учун ушбу ҳолат рўй берган. Шифокор ушбу қилмиши учун узр сўраган.
Маълум қилинишича, 34 йиллик тажрибага эга шифокор Н.Э. кексайиб қолганини маълум қилиб, ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини айтиб, ўз аризасига кўра ишдан кетган.