“Туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд” – Пойтахт ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатига муносабат билдирди

“Туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд” – Пойтахт ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатига муносабат билдирди
Шу кунларда собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаати тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода Отажонов ички ишлар ходимларига нисбатан кескин фикрларни билдирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу видеомурожаат юзасидан муносабат билдирди. Маълум бўлишича, шу йил 17 июнь куни собиқ хонанданинг укаси Атажанов Алишер Сапарбаевич давлат рақами 01/835 МНА бўлган “Gentra”ни бошқарув ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмаган ҳолда автотранспортни бошқариб бораётганда тўхтатилган. Таъкидланишича, айни вақтда ушбу автомобиль тегишли хужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли вақтинча жарима майдончасида сақланмоқда.

Бошқарманинг ёзишича, ҳозирда собиқ хонанда ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари номоён бўлмоқда.
Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади, – дейилади бошқарма ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 29 июн 2021 20:15
    Юлдуз У..дантопишмад.и.
  2. Мард 29 июн 2021 16:29
    Роосаоборибдики курукини каттигидан чекибдими.кейинги бекат тоштурма
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд” – Пойтахт ИИББ Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатига муносабат билдирди