Тармоқларда ЙПХ инспекторлари электромобилларни қабул қилгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги инспекторлар электромобилларни қабул қилиб олган. Автомобиллар тест режимида берилган.
Электромобилларнинг техник жиҳатлари эълон қилинмаган. Шунингдек, харид қилинган электромобиллар сони ҳам очиқланмаган. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда сўнгги икки йилда электромобилларни ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш ишлари олиб борилмоқда.