Тошкентда аёл эркакни “шантаж” қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтлик аёл эркак билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бу орада аёл ушбу саҳналарни видео ва суратга олишга эришган. Сўнгра аёл эркакни шу тасвирларни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан пул талаб қилган. Аёл 85 млн сўм сўраган, лекин эркак ушбу пулнинг 10 миллионини унинг пластигига ўтказиб берган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Таъкидланишича, аёл бунгача аллақачон шундай қўрқитиш йўли билан эркакнинг 200 миллион сўмига эга чиқиб бўлган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.