Ижтимоий тармоқларда автомобиль ойнасидан танасини чиқарган қиз видеоси тарқалди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса Чирчиқ шаҳрида содир бўлган. Таъкидланишича, автомобиль эгаси ва танасини ойнадан чиқарган қизнинг шахсига аниқлик киритилган. Унга кўра, иккови ҳам жазоланган. Ҳайдовчига нисабатан МЖтУнинг 128-моддаси 5-банди билан баённома тузилган.
Қўшимча қилинишича, воқеанинг асосий “қаҳрамони” қиз ҳам топилган ва унга нисбатан ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилган.