Аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ички ишлар ходими Бекзод Бобомирзаев ИИБ биносида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бу кун дастури томонидан ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилди. Маълум бўлишича, ушбу воқеадан сўнг марҳумнинг акаси видеомурожаат қилиб, укаси турли хил босимлар сабаб ўз жонига қасд қилганини айтган ва Акмал исмли ички ишлар ходимига чора кўрилишини сўраган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг дастурга маълумот беришича, ходимга ҳеч қандай босим ўтказилмаган.