Тошкентда фуқарони ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл ўзини олий таълим вазирлиги ходими деб таништириб, абитуриентга Қирғизистондаги ОТМга киритиб қўйишини айтган. У шунингдек, фуқаронинг ўқишини кейинчалик Тошкент педиатрия институтига ўтказиб беришни ҳам ваъда қилган.
Аёл ушбу хизматлар учун 10 минг доллар сўраган. Аёл 8 минг долларни олаётганда ушланган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ аёл фирибгарлик учун судланган бўлган.