Шу йил 21 май куни Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида махсус тадбир ўтказилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Унда термизлик Нигора уйида фоҳишахона ташкил этгани маълум бўлди. У Б.Шаҳноза ва Ш.Алишерларга 400 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган.
Таъкидланишича, аёлга нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.