Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли тақсимлаш марказлари қайта очилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тармоқларда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ёшлик спорт марказига боргани акс этган видео тарқалди. Ушбу комплексда коронавирусга таҳмин қилинган беморларни тақсимлаш маркази қайта очилмоқда. Марказда 504 та койкалар тайёрланган бўлиб уларнинг 60 таси реанимация учун тайёрланмоқда.
3 июль куни Универсал комплексида ҳам 770 кишига мўлжалланган тақсимлаш маркази очилиши, Ўзэкспомарказда эса 700 ўринли тақсимлаш маркази очилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, пойтахтда коронавирусга таҳмин қилинганлар учун 2000 ўринли жой ташкил қилинади. Таъкидлаш жоиз, Республика бўйлаб кунига деярли 500 нафар бемор аниқланмоқда. Шу ўринда беморларнинг аксарияти пойтахтда кузатилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойида эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли барча марказлар ёпилган эди.