Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйидан олинганлиги айтилган фото ва видеолар кенг тарқалди. Ушбу ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, тарқалган тасвирлар юзасидан расмий муносабат билдирилган. Вилоят ҳокимияти гардероб ва совғалар акс этган суратлар фейк эканлигини маълум қилган.
Вилоят ҳокимлигининг маълумотига кўра, ҳокимнинг қизининг тўйи ростан ҳам бўлган ва видеонинг биринчи қисмидаги тадбир ҳақиқатдан тўйга алоқадор. Лекин совғалар акс этган қисми фейк. Ҳокимият фейк маълумотларни тарқатмасликни сўраб қолган. Таъкидлаш жоиз, Шуҳрат Абдураҳмонов 2013 йилдан буён вилоят ҳокими бўлиб ишлаб келмоқда.