Тошкент шаҳридаги «Мурувват» эркаклар интернат уйида йигит калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, самарқандлик аёл шу йил 25 июнь куни 18 ёшли ўғлини кўргани интернатга борганда баданининг турли жойларида калтакланиш аломатларини кўрган. Шундан сўнг аёл Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига мурожаат қилган. Таъкидланишича, мурожаатдан сўнг дарҳол ишчи гуруҳ тузилиб, интернатдаги ҳолат ўрганилган.
Ўрганиш якунига кўра интернатнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари А.Ортиқов ва терапевт Д.Абдуллаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.