Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистонда TikTok ва Twitter блоклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Ўзкомназорат» ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланган.