Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида норози аҳоли «Афросиёб» поезди йўлини тўсгани ҳақида ёзган эдик. Улар электр таъминотидаги узилишлардан норози бўлган эди.
Маълум бўлишича, ўша ҳодиса юзасидан 13 киши айбланган ва суд қарорига кўра уларнинг 9 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлиб, 4 нафари БҲМнинг 7 баравари – 1 миллион 715 минг сўмдан жарима тўлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса шу йил 7 июнь куни Чироқчи туманида содир бўлган эди.