Тошкент метрополитени қурилишида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир бўлган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, сўнгги вақтларда пойтахт метросида содир бўлаётган ҳодисалардан сўнг Транспорт прокуратураси уларнинг фаолиятини ўрганган. Унинг натижасига кўра, масъул мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлиги оқибатида жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчилик топилган.
Шу билан бирга, ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларидан 899 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.