Фарғона вилоятида аҳолидан уйдан чиқмаслик сўралди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳудудда ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда ва шу сабабга кўра вилоят ИИБ аҳолидан уйда ўтиришни сўраган.
Шунингдек, одамлардан дарахт ва нобоп қурилмалар, бино ва иншоотлар ёнида турмаслик ҳамда у ерларда автомашиналарни қолдирмаслик сўралган.