Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ёмонлашаётганлиги сабабли карантин чоралари янада кучайтирилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эндиликда юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди.
Шу билан бирга, 1 августдан тўй ва маросимларда 50 кишидан ортиқ меҳмонлар иштирок этиш мумкин эмас.