Тошкент шаҳрида энг кўп радарлар қайси туманда экани маълум қилинди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, пойтахтда 28та онлайн режимда ишловчи тезликни аниқловчи фоторадарлар бор.
Онлайн фоторадарларнинг энг кўпи (5 тадан) Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнобод туманларидаги йўлларга ўрнатилган. Олмазор ва Бектемир туманларида эса уларнинг сони 1 тадан. Шу билан бирга, Юнусобод туманида 4 та, Шайхонтоҳурда 3 та, Сергели ва Яккасарой туманларида 2 та фоторадар мавжуд. Таъкидланишича, Миробод ва Янгихаёт туманларида фото радарлар мавжуд эмас.
Пойтахт ЙҲХББнинг маълумот беришича, интеллектуал режимда ишловчи камералар сони 89 тани ташкил қилмоқда. Мазкур камералар светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, тўхташ ва йўл чизиқларини босиш, тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш каби қоидабузарликларни қайд этади.