Бош прокуратура Тошкентда топилган 1 миллион долларлик хазина бўйича янги маълумотларни ошкор қилди

Бош прокуратура Тошкентда топилган 1 миллион долларлик хазина бўйича янги маълумотларни ошкор қилди
Бош прокуратура Тошкент шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг тарихий қимматбаҳо буюмлар топилганлиги бўйича маълумот берди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар бермоқда.

19 январь куни Миллий университетининг 4-босқич талабаси Муҳаммадбобур Юсупов Тошкент шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ долларга тенг бўлган тарихий қимматбаҳо буюмлар топилгани ҳақида хабар берганди.

Маълум бўлишича, келтирилган топилмаларнинг аксарияти XIX асрга мансуб бўлиб, уларнинг деярли барчаси Ўзбекистон Миллий университетининг музейи ходими Муҳаммадбобур Юсупов томонидан сўнгги 2-3 йил давомида университетдаги профессор олимлардан музей учун олинган, ушбу ашёларда уларнинг университетга тегишлилигини тасдиқловчи муҳрлар мавжудлиги ҳамда келтирилган 8 кг олтин эса ҳақиқатда топилмаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Муҳаммадбобур Юсупов 2018 йилда Бош вазир Абдулла Ариповга мурожаат қилиб, Тошкент давлат юридик университети (олдинги ОДО биноси ертўласида) ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ертўласида тарихий бойликлар мавжудлигини маълум қилган. Унинг мурожаатидан сўнг ишчи гуруҳ тузилиб объектларда археологик қидирув ишлари олиб борилган. Бироқ ўрганиш натижасида тарихий бойликлар топилмаган.

Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти 25 январда Муҳаммадбобур Юсупов билан суҳбат ўтказган. Ушбу суҳбатда Муҳаммадбобур Юсупов Романовлар сулоласига тегишли бўлган тарихий бойликлар жойлашган жойнинг харитаси борлиги ва бу ҳақдаги маълумотларни фақатгина Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ёки Бош вазир Абдулла Ариповга тақдим қилишини билдирган.

Юқорида қайд этилган объектларда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳам ўрганиш ўтказилган, бироқ бирор-бир тарихий аҳамият касб этувчи бойликлар топилмаган.

Ўзбекистон Миллий университети томонидан 2019 йилнинг 25 январида 17 турдаги топилмалар Қимматбаҳо металлар агентлигига вақтинча сақловга топширилган. Ҳозирги пайтда уларнинг тарихийлиги ва ҳақиқий қиймати ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бош прокуратура Тошкентда топилган 1 миллион долларлик хазина бўйича янги маълумотларни ошкор қилди