Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида МФЙ раиси ўринбосари тадбиркорни алдаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тадбиркор маҳалла аҳлига сотиш учун ун тарқатиб кетган ва ундан тушган пулларни раис ўринбосари ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.
Таъкидланишича, аёл 18,9 миллион сўмни ўзлаштирган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.