Ўзбекистонда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда 8 июлдан 10 июлга қадар шамол тезлиги 20 м/с.га етади. Шу кунлари ўртача ҳарорат республика бўйлаб +40... +43 даража, тунда +22... +25 даража бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Фуқаролардан автомобилларни дарахтлардан узоқроқ ҳудудга қўйиш сўралмоқда.