Тошкент автобусларида тегажоғликка қарши курашилади. Бу ҳақда блогер ва ижтимоий фаол Азиза Умарова хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жамоат транспортларида жиддий муаммо бор. Эркаклар вазиятдан фойдаланиб, қизларга тегажоғлик қилиб, шундан роҳатланади. Умарова мактабда ўқиб юрган вақтида ўзи, тенгдошлари ва бошқа танишлари шу муаммо билан тўқнашган.
Айнан шу сабабга кўра, шундай ҳолатлардан бохабар қилувчи ахборот компанияси мазкур мавзуда иккита плакат яратиб, метро ва автобусларга жойлаштиради. Умарова шунингдек, барча автобуслар кенг ва аниқ белгиланган тартиб билан ҳаракатланса, автобус 200 фоизгача одамлар билан тўлдирилмаса ва савияли тушинтирилса ушбу муаммо ҳал бўлишини айтди.