Айрим эмланганларнинг коронавирусга чалинаётганига изоҳ берилди

Айрим эмланганларнинг коронавирусга чалинаётганига изоҳ берилди
Ўзбекистонда айрим вакцина олганлар коронавирусга чалинмоқда. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева тушинтириш берди.

Унинг айтишича, бунга учта сабаб бор.

Биринчи сабаби, оммавий вакцинация 2021 йил апрель ойи бошлангани учун шу вақтгача Ўзбекистонда мавжуд Astra-Zeneca, ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V" вакциналарини ўз вақтида олганлар организмида иммун ҳимоя таначалари ишлаб чиқилган ва ҳали ишлаб чиқилиши давом этмоқда.

Шунингдек, эмланганларда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини максимал ҳимоя кўрсаткичи август ойлари ва ундан кейин эришилади. Бугунги кунда шу жараёнда тўлиқ эмланиб улгурмаганлар, тўлақонли иммун ҳимояси бўлмаган бўлсада, карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари боис касалланиб қолмоқда.
Иккинчи сабаби, аҳоли орасида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиганлар мавжуд, вакцина олаётган вақтда уларни организмига вирус тушган ва касалликни яширин даври кетаётган бўлиши мумкин ёки баъзилар симптомларсиз касалликни кечираётган бўлиши мумкин.

Айнан шундай кишиларда вакцина олгандан сўнг ҳам ҳали иммун ҳимоя ишга тушмагани сабабли касаллик юзага келиб чиқиши ва ПЗР-тестда тасдиқланиши кузатилмоқда. Бундай ҳолатларда вакцина олиш вақтида ёки олингунича организмига вирус тушган бўлади. Шу сабабли, вакцина бу ерда ўз ишини бажара олмайди, вакцина фақатгина бу касалликни юзага чиқадиган даврига тўғри келиб қолган бўлади, - дейди Севара Убайдуллаева.

Таъкидланишича, учинчи сабаб, вакцина, айниқса Astra-Zeneca ва "Спутник V" каби вакциналар организмга тушганида улар векторли вакциналар бўлгани боис организмда енгил ОРВИ кўринишида касаллик чақириши вакцинанинг кўрсатмаларида ҳам келтирилган.
'Вакцина олгандан кейин бирламчи иммун ҳимоя таначалари 2 ҳафта давомида ишлаб чиқилиши борасида биз доим гапириб келамиз, шу вакцинациядан кейинги даврда енгил ОРВИ касаллигини бошдан кечириш жараёнида ҳимояланмаган контакт, яъни карантин қоидаларига риоя қилмаслик коронавирусни организмга келиб тушишини келтириб чиқаради, - дея қўшимча қилди Севара Убайдуллаева.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Айрим эмланганларнинг коронавирусга чалинаётганига изоҳ берилди