Ижтимоий тармоқларда “тренд”га айланган ва кўплаб ташриф буюрувчиларни ўз бағрига қабул қилган "Нефрит" кўли қуриб қолди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Таъкидланишича, халқ орасида "Нефрит" дея ном олган ушбу "Урунғоч" кўли аслида мавсумий кўлдир. Унинг сув сатхи апрель-май ойларида кўтарилиб, июнда максимал нуқтасига етади.
Тошкент вилояти Экология бошқармасининг маълум қилишича, ёзда музликлар камайиб кетиши сабабли кўлда сув қолмайди. Кўл доимий қуриб турмайди, сув кўп бўлган вақтда кўлдаги сув яна тикланади.