Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вафот этди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, депутат Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович коронавирус сабаб оламдан ўтган.
Қурбонов Абдураҳим 47 ёшда эди. У Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси таркибида фаолият юритиб келаётган эди.