Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ЙПХ ходимлари ҳайдовчини калтаклади дея видео тарқалди. Видео телеграм каналларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, А.Темур кўчасида Нексия ҳайдовчиси қоидани бузган ва шундан сўнг ЙПХ ходими унга баённома расмийлаштираётган бўлган. Шундан сўнг жараёнга ҳайдовчининг хотини ва ўғли аралшиб, жанжал кўтарган. Улар шу орқали атрофдагиларнинг эътиборини ўзига тортмоқчи бўлган.
ИИВнинг маълумот беришича, ҳолат иштирокчилари аниқланиб, тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимларининг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.