Тошкентда 36 ёшли эркак "Морс" бочкасини ўғирлади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 2 июль куни Чилонзор туманида содир бўлган. Эркак 27 ёшли қизга тегишли бўлган бочкани ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (“Ўғирлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.