Бугун ижтимоий тармоқларда вакцинация жараёни билан боғлиқ видео тарқалди. Видео Ўзбекистонда олингани айтилган, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Видеода фуқаро вакцина ўрнига сув билан эмлангани маълум қилинган. Ўрганишлар давомида ушбу видео Россиянинг Калуга вилоятининг Жуковский номидаги марказий шифохонасида содир бўлгани аниқланди. Ўзбекистон ССВ ҳам воқеа бизда содир бўлмаганини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, видео тарқалгач Россиянинг ушбу вилоятидаги барча эмлаш пунктлари текширувдан ўтказилиши, бундай қўпол хатога йўл қўйган тиббиёт ходими эса ишдан бўшатилиши маълум қилинган.