Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Пойтахт ИИББнинг маълумот беришича, 1984 йилда туғилган Аннақулов Боходир Жураевич муқаддам оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган бўлган.
Ушбу фуқаро ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-124-34-33 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.