Ижтимоий тармоқларда эркак ва аёл дўконларнинг бирига кириб, яширин камера борлигини билмай, бемалол, товарларни танлаб ўғирлик қилаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео Тошкент шаҳар ИИББ эътиборини тортди.
Пойтахт ИИББсига бу бўйича ариза келиб тушмаган бўлсада, бошқарма видеодаги ҳолатни синчковлик билан ўрганган. Улар видеодаги Каптива автомашинасининг давлат рақами орқали унинг эгасини топган. Маълум бўлишича, машина 30 ёшли Азизага тегишли. Лекин, унинг акаси 41 ёшли Анвар ишончнома орқали ушбу автомашинани бошқариб юради.
Эркак топилган ва ички ишлар биносига чақирилган. Анвар ўша ерда қилган ишини тан олган. Анвар видео 2021 йилнинг 26 июнь куни Тошкент вилояти Тошкент тумани Равнақ кўчасида ёзиб олинганини айтган.
Дўкон экаси ҳам Тошкент вилояти ИИББга мурожаат қилиб, 225 минг сўмлик маҳсулоти ўғирланганини айтган.
Пойтахт ИИББнинг маълумот беришича, ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.