Тошкент вилояти Янгийўл туманида фуқаронинг уйида келиб чиқиши номаълум бўлган сифатсиз гўшт борлиги маълум бўлди, дея хабар қили EVERYDAY.UZ мухбири.
Хабар қилинишича, «Ниёзбош» маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони текширилганда у ерда 4 қоп келиб чиқиши номаълум бўлган сифатсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган. Фуқаро ушбу гўштларни боқаётган балиқларига беришини маълум қилган.
Аниқлаштирувлардан сўнг ушбу сифатсиз гўштлар ёқиб юборилган ва фуқарога нисбатан МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.