Навоий вилоятида ўқитувчи 2 минг доллар пора билан қўлга тушди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси фуқарони ушбу ОТМга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 2 минг доллар сўраган. Ўқитувчи айтилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.