Шу йил 10 июль куни соат 20.30 ларда пойтахтнинг Миробод туманида бир гуруҳ ёшлар тўпланган, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Воқеа жойига етиб борган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг маълумотига кўра, 8,9, ва 11 синф ўқувчилари Шахрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида тўпланган. Кейинчалик аниқлик киритилишича, улар йиғилганларнинг бирининг шаъни ва қадр-қиммати ижтимоий тармоқларда камситилгани учун йиғилган бўлган.
Пойтахт ИИББ ходимлари уларни ИИБ биносига олиб борган ва йиғилган ёшларнинг ота-онасини чақириб, профилактик суҳбат ўтказган. Ушбу ҳодиса юзасидан текширув давом этаётгани маълум қилинди.