Ўзбекистон Мусулмонлари идораси 2021 йилда Қурбон Ҳайити нишонланадиган санани маълум қилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича бугун, 13 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков иштирок этган ва унда юртимизда Қурбон Ҳайити нишонланадиган сана маълум қилинган.
Ишматбековнинг сўзларига кўра, Қурбон Ҳайитини Ўзбекистонда 20 июл куни ўтказиш бўйича хулоса берилган.