Кеча, 13 июль куни соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрининг Амир Темур ҳиёбонига бир гуруҳ ёшлар тўпланди. Ушбу воқеа видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқатилди.
Видеоларда ёшларни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тарқалишга чорлаётганини кўриш мумкин. Пойтахт ИИББнинг маълумот бериши, Ўзбекистонга 22 ёшли россиялик “Субо” номи билан танилган блогер келган ва у кечги вақтда барчани Амир Темур ҳиёбонида тўпланишга чақириб, келганларга пул беришини айтган. Шундан сўнг 150-20 нафар ёшлар ушбу манзилга келган.
Бошқарманинг маълумотига кўра, барча фуқаролар тарқатиб юборилган. Блогер билан эса профилактик суҳбат ўтказилган. Ушбу воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермагани маълум қилинди.