Ўзбекистоннинг учта вилоятида сел келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Маълум қилинишича, шу йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Шу сабабга кўра, Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганнинг Косонсой туманига сел келгани ва бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.