Гулнора Каримованинг қизи инстаграмда севган инсонининг суратини эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аввалроқ Имон Каримова у инсон билан қандай танишгани ҳақида гапирган эди. Имон у билан умумий дўстлари орқали танишганини айтган. У шунингдек, севган йигити араб миллатига мансублигини маълум қилган.
Имон Каримова айни вақтда Тошкентда бўлиб турибди. Каримованинг қизи онаси билан учрашишга ҳаракат қиляпти, лекин ҳар сафар уриниши бесамар кетмоқда. Таъкидлаш жоиз, Имон инстаграмда фаол ва ҳар қандай йўл билан онаси билан боғлиқ ҳолатга эътибор тортиишга ҳаракат қилмоқда. Қиз онаси айбдор эмас деб ҳисоблайди ва уни қамоқдан чиқариш керак деган фикрни илгари суриб келмоқда.