Тошкентда об-ҳаво шароити ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 15 июль куни пойтахтда булутли об-ҳаво бўлади. Ўртача ҳарорат +33... +35 даража, тунда эса +21... +23 даража бўлиши кутилмоқда.
Ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10-12 м/с.га етиши кутилмоқда.