Ўзбекистонда аёллар ҳам онлайн қиморга пул тикаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давр ИДда маълумот берилди.
Маълум бўлишича, тегишли органларга фуқаро мурожаат қилиб, пластик картадаги 400 миллиондан ортиқ пуллари йўқолиб қолганини билдирган. Шундан сўнг текширувлар давомида бу пулларни фуқаронинг хотини ечиб олгани аниқланган.
Аёл ушбу пулларни 1xBet тотализаторига тикиб юборгани маълум бўлган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда йигит онлайн қимордаги муваффақиятсизлик сабаб ўз жонига қасд қилган эди.