Аввалроқ касаллик тарихи очиш учун бемордан 5 минг сўрагани учун қашқадарёлик шифокор ишдан олингани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, шифокор лавозимига қайта тикланган. У юқумли касалликлар шифохонасида ҳар томонлама яхши ишлагани ҳақида маълумотнома олинган ва шундан сўнг ишига қайтган.
Таъкидланишича, шифокорларга “тепадан” касаллик тарихи дафтари, зарур жиҳозлар, канцелярия товарлари берилмайди. Шу сабабга кўра у бемордан пул сўрашга мажбур бўлган.