Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 15 нафар аёл М-37 халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобиль йўлини тўсиб қўйди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, фуқаро Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуриш учун шартнома имзолаган. Шундан сўнг унга банкдан 90 ўринли боғча қуриш учун 1 млрд 275 миллион сўм кредит ажартилган. Кейинчалик аёл ўзбошимчалик билан 90 ўринли эмас, балки 150 ўринли боғча қурган ва банкдан яна 21 фоизли 300 миллион сўм кредит олган. Сўнгра аёлда кредит бўйича қарздорлик юзага келган. Шундай бўлганигп қарамай аёл банкдан яна пул олмоқчи бўлган. Лекин унга рад жавоби келгач аёл танишлари билан катта трассани тўсиб қўйган.
Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, йўл тўсилгач ушбу трассада ЙТҲ содир бўлган ва жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва ҳужжатлар судга юборилган.