Ўзбекистонда масжидларда Ҳайит ва Жума намозлари ўқилмайди

Ўзбекистонда масжидларда Ҳайит ва Жума намозлари ўқилмайди
Хабарингиз бор Мусулмонлар идораси бу йил Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 20 июлга тўғри келишини маълум қилган эди. Дастлаб бу йилги Ҳайит намози масжидларда ўқилиши хабар қилинган эди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ийд намози адо этилмаслиги бўйича фатво берган. Таъкидланишича, унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилган.

Шунингдек, вақтинча Жума намози ҳам ўқилмайди. Маълум бўлишича, масжидларда бошқа намозлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.

Мусулмонлар идораси жаноза намозлари юзасидан ҳам ўз тавсияларини берган. Унга кўра, жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилиши бўйича тавсия берилган. Шунингдек, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб туриш тавсияси ҳам берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда масжидларда Ҳайит ва Жума намозлари ўқилмайди